Бразилиялик футболчи “Реал”дан кетмоқчи эмас
Sport
−
08 April 2024 5027 1 minute
“Реал” клубининг бразилиялик футболчиси Винисиус Жуниор жамоани тарк этиш ниятида эмас. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, вингер бошқа клубга ўтиш имкониятини кўриб чиқмаяпти, ўз навбатида мадридликлар ҳам бразилиялик футболчини сотмоқчи эмас. 23 ёшли футболчи ўзини жамоанинг асосий қисмидек ҳис қилмоқда ва бошқа клублардан келган таклифларга эътибор қаратмаяпти.
“Реал Мадрид” Виниcиусни жамоанинг асосий юлдузи деб билади. У билан шартнома имзолашни истаган харидорлар 1 миллиард евро миқдорида товон тўлашлари керак бўлади.
Жорий мавсум Ла Лигада 20 та учрашувда Виниcиус 12 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Live
All