Бразилияда йирик ЙТҲда 17 киши ҳалок бўлди

World

image

Якшанба, 9 июнь куни Бразилиянинг жанубий-шарқида 40 та автомобиль иштирокидаги оммавий тўқнашувда 17 киши ҳалок бўлди. Маҳаллий ўт ўчириш хизматининг хабарига кўра, ҳалок бўлганлар сони ошиши ҳам мумкин. 

Ҳалокат Сан-Паулу шаҳридан 180 километр узоқликдаги Кампус-ду-Жордау туманидан ўтувчи йирик трассада содир бўлди. Ҳозирда ушбу ҳудуд автомобиллардан тозаланган.  Жароҳатланганлар шаҳарча ҳудудидаги касалхонага ётқизилган. 

Ҳозирда маҳаллий касалхонага ётқизилганларнинг бир нечтаси оғир аҳволда қолмоқда. Ҳукумат ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборди. 

Ҳодиса сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. Мазкур ҳалокатга нима сабаб бўлгани аниқ эмас. 
 


Author

Tags

Rate Count

11

Rating

3

Rate this article

Share with your friends