БП “Асалҳоней” қотиллиги бўйича маълумот берди
Local
−
18 March 2022 104701 1 minute
Аввалроқ, “Асалҳоней” номи билан танилган Асал Хўжаева ўз уйида ўлдириб кетилгани ҳақида хабар бергандик. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура изоҳ берди.
Аниқланишича, бугун, 18 март куни Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Махтумқули кўчасидаги уйда Асал Хўжаеванинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Натижалари ҳақида қўшимча хабар қилинади.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September