Бозорқўрғонда 10 киши пахта даласида салатдан заҳарланди

World

image

Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Бозорқўрғон туманида ўн киши заҳарланиш белгилари билан шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Кактус медиа хабар бермоқда. Дастлабки маълумотларга кўра улар пахта терими пайтида консерваланган салат билан заҳарланган.

Заҳарланганлардан икки киши жонлантириш бўлимига ётқизилди. Уларнинг бири ёш бола экани айтилмоқда. Боланинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Бемор ҳозирда механик вентиляцияда. 

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ўткир заҳарланиш аломатларида зудлик билан шифкор мурожаат қилиш зарур, чунки баъзи ҳолатлар айнан заҳарланиш аломатларига ўхшаб кетиши мумкин. Бундай ҳолатлар сирасига, масалан, инфаркт миокард хасталигини келтириш мумкин.


Rate Count

40

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends

News on the topic