Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари янги лавозимга тайинланди

Local

image

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан, Абдуҳалим Холмахматов Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилганди. Холмахматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири вазифасига тайинланди.

Маълумот учун, у фаолияти давомида прокуратура ва суд-ҳуқуқ тизимида бир қатор лавозимларда фаолият юритган. Холмахматов лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шу муносабат билан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов иштирок этган.


Tags

Rate Count

382

Rating

3

Rate this article

Share with your friends