Болгарияда қурол-яроғ омборида портлаш юз берди
World
−
15:19 450 1 minute
Болгариянинг марказий қисмидаги қурол-яроғ сақланадиган ҳудудда портлаш бўлиб, ҳодиса сабабли мамлакатдаги ўқ-дори омборларидан бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда мамлакатнинг маҳаллий ОАВси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча 11 сентябрга кечаси Тсарева Ливада қишлоғи яқинида содир бўлган. Ёнғин вақтида ҳеч ким жароҳатланмагани маълум қилинган. Маҳаллий ОАВ тарқатган видеоларда ёнғин тунги осмон ёришгани акс этган.
Габрово вилояти губернатори Кристина Сидорова журналистларга ёнғин заводнинг омборлар жойлашган ҳудудида бошланганини ва бир омбордан бошқасига тарқалаётганини айтган.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, ёнғин қурол-яроғ савдоси билан шуғулланувчи EMCO компаниясига тегишли ҳудудда содир бўлган. Компания вакили эса ўтган ой унинг бошқа объектида ҳам портлаш юз берганини билдирган.
Маълумот учун, EMCO компаниясини болгариялик қурол-яроғ савдогари Эмилиан Гебрев бошқаради. Болгария прокуратураси аввалроқ унинг объектлари Россия тезкор ходимлари томонидан уюштирилган ҳужумларнинг нишони бўлганини тахмин қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриянинг Идлиб вилоятидаги Сармада шаҳри яқинида қурол-яроғ ва урушдан қолган портловчи воситалар вақтинча сақланадиган омборда портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllToshkentda vertikal “parkovka”lar o'rnatilmoqda
11 September