Болгария осмонида дайди дрон портлади
World
−
08 August 1085 2 minutes
Руминия ҳаво ҳудудидан Болгария ҳаво ҳудудига кирган дрон мамлакат шимоли-шарқидаги Кардам қишлоғи яқинида портлади. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва инфратузилмага зарар етмаган. Бу ҳақда Болгария Бош вазири Румен Радев маълум қилди.
Радевнинг айтишича, дрон маҳаллий вақт билан соат 08:10 да Болгария ҳаво ҳудудига кирган ва Руминия чегараси яқинидаги кунгабоқар даласида портлаган. Портлаш жойи Туркиядан Украинагача чўзилган Транс-Болқон газ қувурининг Болгариядаги компрессор станциясидан 1 километр, Руминия ҳудудидаги компрессор станциясидан эса 200 метр узоқликда жойлашган.
Радев мамлакатдаги стратегик объектлар хавфсизлиги ва Болгария–Руминия чегараси бўйлаб кузатув кучайтирилишини билдирган. Портлаш содир бўлган ҳудуд ўраб олинган. Дроннинг аниқ тури ҳодиса жойи ва унинг қолдиқлари ўрганилганидан кейин аниқланиши айтилган.
Радевнинг таъкидлашича, учувчисиз аппарат Болгария ёки Руминия ҳаво ҳудудида бундан олдин аниқланмаган. У бу ҳолат дронларни аниқлаш ва таниб олиш ҳануз мураккаб вазифа бўлиб қолаётганини кўрсатишини айтган.
Бош вазир, шунингдек, Болгария армияси учун юқори аниқликдаги радарларни етказиб беришда кечикишлар юз бераётганини қайд этиб, бу масала бўйича чора кўришга ваъда берган.
Маълумот учун, ўнгги вақтларда Ғарб давлатлари Россия–Украина уруши билан боғлаётган дронларнинг ҳаво ҳудудларига кириб қолиши ҳолатлари кўпайган. Бу НАТО давлатларида хавфсизлик таҳдидларига қарши мудофаа тизимларини кучайтириш зарурати ҳақидаги хавотирларни оширган.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August