Болаларсиз қолган пойабзаллар: Германияда Ғазо болаларининг аянчли тақдири ёд этилди (фоторепортаж)
World
−
21 July 3779 2 minutes
Кеча, 20 июль куни Германиянинг Гамбург шаҳрида Ғазо секторидаги уруш оқибатида ҳалок бўлган болалар хотирасига бағишланган рамзий тадбир ўтказилди. Бу ҳақда TRT Haber хабар берди.
Қайд этилишича, тадбир доирасида Гамбург шаҳридаги Гамбург шаҳар ҳокимлиги биноси майдонига 10 минг жуфт болалар пойабзали ва ҳалок бўлган болаларнинг суратлари жойлаштирилган.

Мазкур инсталляция орқали ташриф буюрувчилар уруш оқибатида энг катта талафотни болалар кўраётганини англаши мумкин. Бир-биридан турли ўлчам ва рангдаги пойабзаллар сукунат ҳукм сураётган майдонда уруш қурбонига айланган болаларни эслатади.
.jpg)
Ҳар бир жуфт пойабзал ёнига болаларнинг суратлари қўйилган. Тасвирларда эса кичик оёқ кийимлар ва уларнинг эгаларининг чеҳралари ёнма-ён жойлаштирилганини кўриш мумкин.
.jpg)
Майдон марказидаги кичик стол устига эса чақалоқнинг сурати, юмшоқ айиқча ва жажжи пойабзаллар қўйилган. Бу рамзий композиция уруш оқибатида ҳаётдан кўз юмган энг кичик ёшдаги болалар хотирасига бағишланганлигини англатади. Бундан ташқари, яна юзлаб шунга ўхшаш чақалоқларнинг суратлари ва уларнинг оёқ кийимларини кўриш мумкин.
.jpg)
Тарихий бино қаршисидаги майдоннинг деярли ҳар қаричи болалар пойабзаллари билан тўлдирилган.
Майдон марказида немис тилидаги “Über 20.000 Kinder wurden getötet” (20 мингдан ортиқ бола ўлдирилди) деган ёзув эътиборни тортади. Унинг атрофида ҳам болалар суратлари, пойабзаллар ва ўйинчоқлар жойлаштирилган.
.jpg)
Яна айрим тасвирларда мушуги билан хурсанд ҳолда тушган боланинг, бошқа бир тасвирда эса қўлида гул ушлаб табассум қилаётган боланинг портретини кўриш мумкин.
.jpg)
Кичик кроссовкалар, этиклар, сандал ва шиппаклар ёнига қўйилган болалар суратлари уруш ортида оддий болаларнинг тақдири турганини эслатади.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August