Болаларимизни пахта даласидан мактаб партасига, ўқитувчиларни таълим жараёнига қайтардик – Шавкат Мирзиёев (видео)
Local
−
13:29 391 1 minute
Президент Шавкат Мирзиёев мактаб йилларини эслаб, ўша даврда ўқувчилар ҳар йили 4-5 ойлаб пахта йиғимига жалб қилинганини айтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси бугун, 30 сентябрь куни ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда гапирди.
“Мен 11 йиллик мактаб аттестатини олганман. Лекин 11 йил тўлиқ ўқимаганман. Мактабга борганман, аммо ҳар йили 4–5 ой пахтада бўлганман. Шу маънода мендан яна бир марта катта ислоҳот нима деб сўрасангиз, шундай жавоб берган бўлардим: биз болаларимизни пахта даласидан мактаб партасига, ўқитувчиларни таълим жараёнига қайтардик. Ҳар бир ўғил-қизнинг ўқишини, изланишини, камол топиши, катта орзу билан яшаш кераклигини таъминладик десак, бу ҳам адолатдан”, дейди Президент.
Давлат раҳбари болаларнинг ўқиши, изланиши, камол топиши ва катта орзулар билан яшаши учун шароит яратилганини таъкидлаган.
Live
All