Бобур Йўлдошев отасининг лавозимини эгаллади
Local
−
25 June 2021 69019 1 minute
Ўзбекистон Давлат Ёшлар театри олий тоифали актёри Бобур Баҳодирович Йўлдошев “Дийдор” ёшлар театрига раҳбар этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида, Бобур Йўлдошев 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий. Ўзбекистон Ёшлар театри қошидаги драматик санъат мактаб-студиясини тугатган. 2003 йилда Тошкент Давлат санъат институтининг “Драма театри ва кино актёрлиги” факультетини тамомлаган ва шу театрда 26 йилдан буён фаолият олиб боради.

Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ёшлар театрининг ёрдамчиси вазифасидан бошлаган. Театрдаги фаолияти давомида актёр 40 га яқин эсда қоларли ролларни ижро этган.
1998 йилдан буён театр билан бирга кино ва телевидение йўналишида ҳам ижодий фаолиятини олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, “Дийдор” ёшлар театрининг собиқ раҳбари ва асосчиси марҳум санаткор Баҳодир Йўлдошев эди. У Халқ артисти Бобур Йўлдошевнинг отаси ҳисобланади.

Юлдуз Абдурашидова
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September