“Биз ҳаммасини биламиз”. АҚШ Эроннинг Россия билан алоқаларига муносабат билдирди

World

image

АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет Россия Эронга АҚШ қўшинларининг жойлашуви ва ҳаракатлари ҳақида разведка маълумотлари бермоқда, деган хабарлар юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда у CBS телеканалидаги “60 Minutes” дастурига берган интервьюсида сўз очди.

АҚШ Мудофаа вазирига кўра, Вашингтон бу маълумотларни тасдиқламайди, бироқ вазиятни диққат билан кузатмоқда ва зарур чораларни кўрмоқда.

Ҳегсет бу каби хабарларни расман тасдиқлашдан бош тортган, аммо АҚШ ҳарбийлари вазият ҳақида тўлиқ маълумотга эга эканини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ қўмондонлари барча жараёнлардан хабардор.

“Биз ҳаммасини кузатяпмиз. Бизнинг қўмондонларимиз нима бўлаётганини яхши билади”, деган у.

Ҳегсет шунингдек, АҚШ дунёдаги энг ривожланган разведка тизимларидан бирига эга эканини ва ҳар қандай таҳдидга тезкор жавоб қайтариш имконияти борлигини айтган.

“Бизнинг разведкамиз дунёда энг кучлиларидан бири. Биз ким ким билан гаплашаётганини ҳам биламиз”, дея қўшимча қилган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Эронга АҚШ ҳарбий кучларининг жойлашуви ва ҳаракатига оид разведка маълумотлари узатаётгани ҳақида хабар берилганди. Қолаверса, 6 март куни Россия Президенти Владимир Путин Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбат давомида томонлар АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини муҳокама қилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends