Биткоин нархининг тарихий рекорди янгиланди 

Tech News

−

image

Биткоин криптовалютаси нархи тарихий рекордни янгилади ва биринчи марта 67 минг доллардан ошди. Бу ҳақда савдо маълумотлари дарак бермоқда.  

Binance биржасида биткоин Тошкент вақти билан 04:25 ҳолатига кўра, 7,5 фоизга ўсган — 67,63 минг долларгача. CoinMarketCap портали маълумотларига кўра, биткоин 7,29 фоизга қимматлашган — 67,6 минг доллар. 

Дунёдаги энг оммабоп криптовалюта нархи рекорд даражага қайтди ва яна бир бор ўзининг энг юқори кўрсаткичини янгилади. Жорий йилнинг 20 октябрида ўрнатилган аввалги рекорд роппа-роса 67 минг долларни ташкил этган бўлса, ундан олдин максимал кўрсаткичга апрель ойида эришилган эди — 64,85 минг доллар. 

Биткоин иккинчи ой кетма-кет қимматлашмоқда, ўтган ой криптовалюта тахминан 40 фоизга қимматлашиб, 43,82 минг доллардан 61,3 минг долларгача кўтарилди. Сентябрь ойида эса икки ойлик кучли ўсишдан сўнг биткоин бироз арзонлашди — деярли 35 фоизга. 

Биткоин май ойида ўз қийматининг деярли учдан бир қисмини йўқотди, ўшанда унинг нархи 57,7 минг доллардан 37,3 минг долларга тушди. 

Биткоин – бу блокчейн технологиясига асосланган, шу тизимда иштирок этувчи ҳар қандай фойдаланувчи томонидан “қазиб олиниши” (чиқарилиши) мумкин бўлган криптовалюта. Бунинг учун тизимнинг янги блокларини яратиш керак бўлади.


Tags

Rate Count

229

Rating

3

Rate this article

Share with your friends