Бензин ишлаб чиқариш ҳажми ошди, нарх эса...

Local

image

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида 196 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,8 фоизга ошган.

Бундан ташқари, 2022 йилнинг дастлабки икки ойида 878,6 минг тонна кўмир, 118,3 минг тонна нефть ва 230 минг тонна газ конденцати ишлаб чиқарилган.

Статқўмга кўра, февраль ойида бензин нархи январь ойига нисбатан 3,1 фоизга арзонлашган.


Tags

Rate Count

543

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends