“Бенфика” ходими наркотик савдосига алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди

Sport

image

“Бенфика” клуби ходими, 46 ёшли Жоау Паулу Сантос кокаин савдоси тармоғига алоқадорликда гумонланиб, ҳибсга олинди. У судга қадар қамоқда сақланмоқда. Бу ҳақда “Correio da Manhã” нашри хабар берди.

Нашрнинг хабар беришича, полиция жорий йилнинг 11 сентябрь куни Сантосни ҳибсга олган.

Нашр маълумотларига кўра, Гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш миллий бўлинмаси (UNCTE) мазкур ишни қарийб тўрт ой давомида тергов қилган.

Тахмин қилинаётган схема Жанубий Америкадан келган самолётлар Лиссабон аэропортига қўнганидан сўнг одатий юкларни йиғиш ва текшириш тартибларини четлаб ўтиб, самолётлардан кокаин солинган чемоданларни олиб чиқишни ўз ичига олган.

Тергов ҳали ҳам давом этмоқда. Операцияга алоқадорликда гумон қилинган яна икки киши ҳибсга олинган. Улар дастлабки суд муҳокамаси учун судга олиб келинганидан сўнг, ҳар иккиси ҳам қамоққа олингани маълум қилинди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends