Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

World

−

image

Россиянинг Белгород вилоятидаги Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилди. Оқибатда бир оиланинг уч аъзоси – эркак, унинг рафиқаси ва 24 ёшли қизи ҳалок бўлди. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Маълум қилинишича, эркак олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Кейинроқ унинг рафиқаси ва қизининг жасадлари ҳам топилган.

Ҳужум оқибатида уй вайрон бўлиб, ёнғин юзага келган. Ёнғин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан ўчирилган.

Яна бир эркак бошининг юмшоқ тўқималаридан жароҳат олган. Тиббиёт ходимлари унга воқеа жойида ёрдам кўрсатган, бироқ у шифохонага боришдан бош тортган.

Вилоят тезкор штаби ҳодиса оқибатлари ҳақидаги маълумотлар аниқлаштирилаётганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия қўшинлари Украинадаги олтита йирик электр подстанциясига зарба берган эди. Ҳужумлар оқибатида электр узатиш линиялари, темирйўл объектлари ва турар жой бинолари шикастланган. Камида 14 киши жароҳат олган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends