Байден Мессига медаль топширди

Sport

image

АҚШ Президенти Жо Байден футболчи Лионель Мессини мамлакатнинг энг олий “Озодлик” медали билан тақдирлади. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Президент Байден бугун, 4 январь куни Оқ уйда ўтказилган MBA афсонаси Межик Жонсон ва бир қатор таниқли спортчилар иштирок этган тадбирда Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” клуби футболчиси Лионель Мессига “Озодлик” медалини тақди. 

Маълумот ўрнида, ушбу “Озодлик” медали мамлакатдаги энг олий медаль ҳисобланади.

37 ёшли Месси 2023 йилдан буён Флорида клубида тўп тепиб келмоқда. “Transfermarkt” портали 20 миллион еврога баҳолаган футболчи 2023/24 йилги мавсумда клуб сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Америка жамоаси билан шартномаси шу йил охирида якунига етади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends