Байден Давлат котиби лавозимини кимга топшириши мумкинлиги айтилди

World

image

Ҳисоб китобларга кўра Президентлик сайловларида ғалаба қозонган демократ Жо Байден Давлат котиби лавозимида кимни кўришни истаётганини айтди. Бу ҳақда "The Hill" хабар бермоқда .

Хабарда айтилишича, Байденнинг номзоди ким бўлиши ҳозирча аниқ эмас, аммо Обама маъмуриятининг собиқ расмийси, фахрий дипломат ва Байденнинг узоқ йиллик ҳамкори Тони Блинкен ушбу лавозимга номзод сифатида кўриляпти.

Ўтмишда Давлат департаментида 2-ўринни эгаллаганлиги, шунингдек, Капитолий тепалигидаги ва Обаманинг Оқ уйидаги миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчининг ўринбосари лавозимидаги ишларини ҳисобга олган ҳолда, Блинкен Вашингтонда ушбу лавозимга муносиб номзод сифатида қаралмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда президентлик сайловлари 3 ноябрь куни ўтказилганди. Сайлов натижаси ҳали расман эълон қилинмаган бўлса-да, кўпчилик демократ Жо Байден ғалабасини тан олиб улгурди.


Author

Tags

Rate Count

152

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic