“Бавария” Германиядаги фалокат жабрланувчиларига 1 миллион евро хайрия қилди
Sport
−
04 June 2024 5643 1 minute
“Бавария” Германия жанубидаги сув тошқинидан жабрланганлар учун 1 миллион евро хайрия қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Мюнхен клуби Бавария ва Баден-Вюртемберг штатларида жабрланганларга ёрдам бериш учун маблағ юборди.
Германия жанубидаги сув тошқинлари оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Узоқ давом этган ёмғир туфайли транспорт коммуникацияларида узилишлар юзага келган ва эвакуация ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этиш жоиз, мавсум оралиғида Венсан Компани “Бавария”нинг янги бош мураббийи бўлди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September