Башар Асад ва унинг рафиқаси коронавирусга чалинди

World

image

Сурия Президенти Башар Асад ва унинг турмуш ўртоғи Асманинг COVID-19 га топширган тести ижобий натижа кўрсатди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

“Президент ва унинг рафиқаси COVID-19 билан касалланишга ўхшаш енгил аломатларни сезгани учун ПЗР-тест топширди. Натижалар улар вирус юқтирганини кўрсатди”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, биринчи жуфтликнинг аҳволи яхши ва ҳозирда улар уйда карантинга олинган. Бу 2-3 ҳафта давом этиши мумкин.

ЖССТ маълумотига кўра, 2020 йил январдан 2021 йил мартгача Сурияда 15 981 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 1063 нафари ҳалок бўлган.


Rate Count

174

Rating

3

Rate this article

Share with your friends