“Барселона” ва “Арсенал” футболчи алмашиши мумкин

Sport

image

“Барселона” ҳужумчиси Ансу Фатини “Арсенал” ярим ҳимоячиси Мартин Эдегорга алмаштиришга тайёр. Бу ҳақда “El Nacional” хабар берди.

Манбага кўра, Каталония жамоаси президенти Жоан Лапорта 20 ёшли испаниялик футболчи билан хайрлашишни истамайди, бироқ норвегиялик ярим ҳимоячини ўз ичига олиши мумкин бўлган трансферга рози бўлишга тайёр.

Лондон клубининг 24 ёшли ярим ҳимоячисига “Бавария” ва ПСЖ клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Унинг “Арсенал” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Эдегор аввалроқ “Реал”да ўйнаган.

Эдегор жорий мавсумда “канонирлар” сафида барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” портали футболчининг трансфер қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic