“Барселона”нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум бўлди
Sport
−
04 June 2024 4719 1 minute
Каталониянинг “Барселона” клуби Бильбаонинг “Атлетик” жамоаси вингери Нико Уильямсни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Sport.es” хабар берди.
Манбага кўра, 21 ёшли футболчи Каталония клубининг асосий трансфер мақсади ҳисобланади. “Барселона” спорт директори Деку аллақачон футболчининг агенти билан боғланган ва келишувни амалга ошириш учун керакли ишларни бошлаб юборган.
Клуб раҳбарияти Уильямс учун товон тўлаш бандида кўрсатилганидан кўра каттароқ сумма таклиф қилишга тайёр, шунда “Атлетик” уни тезроқ сотишга рози бўлади.
Жорий мавсумда Уильямс 37 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра, Уильямснинг қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August