“Барселона”нинг навбатдаги трансфери эълон қилинди
Sport
−
03 September 2019 6753 1 minute
Каталониянинг “Барселона” футбол клуби 16 ёшли ярим ҳимоячи Педри трансферини эълон қилди. Каталония клуби ёш футболчи учун “Лас-Пальмас”га 5 миллион евро тўлади.
Шунингдек, футболчининг кейинги сотувларидан тушадиган 15 фоиз улуш “Лас-Пальмас”га бериладиган бўлди. Педри 2020 йил “Барселона” сафига қўшилади. Унгача эса “Лас-Пальмас”да тўп суради.
Педри айни дамда клубида асосий таркибда ўйнамоқда.