“Барселона” Левандовски билан келишувга эришди – ОАВ

Sport

image

Испаниянинг “Барселона” футбол клуби “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски билан шахсий келишувга эришди. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, польшалик ҳужумчи “Бавария”ни тарк этиб, Каталония клубига ўтишни хоҳлайди. Бироқ немис клуби ўзининг энг яхши тўпурар ҳужумчисини сақлаб қолишни истайди. Шундай экан “кўк анорранглилар” биринчи навбатда “Бавария” расмийларини рози қилиши керак бўлади.

“Барселона” жорий йилнинг ёзида польшалик ҳужумчини “Камп Ноу”га олиб келиш учун 60 миллион евро (50 миллион фунт/66 миллион доллар) тўлашга тайёр эканлигини билдирган.

Маълумот ўрнида, 33 ёшли Роберт Левандовски жорий мавсумда “Бавария” таркибида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 45 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали Робертни 50 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг немис жамоаси билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

 

Маъруф Абдумаликов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

246

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends