“Барселона” Гампер кубогини қўлга киритди
Sport
−
09:40 768 1 minute
Кеча, 19 август куни Гампер кубоги мавсумолди турнири доирасида “Барселона” ва Мисрнинг “Ал Аҳли” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда “Барселона” 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб кубокни қўлга киритди.
Барселонадаги “Камп Ноу” стадионида ўтказилган баҳсда Каталония жамоаси ҳужумчиси Ҳамза Абдулкарим 30-дақиқада ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунида, 45-дақиқада қанот ҳимоячиси Рафинья “Барселона”нинг устунлигини оширди.
Иккинчи бўлимда, 51-дақиқада “Ал Аҳли” ярим ҳимоячиси Зизу ҳисобни қисқартирди. Бироқ қолган вақтда бошқа гол урилмади ва “Барселона” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Маълумот учун, Жоан Гампер кубоги “Барселона” томонидан ҳар йили ташкил этиладиган ўртоқлик турнири ҳисобланади. Мусобақа илк бор 1966 йилда “Барселона” президенти Энрике Ллойде ташаббуси билан ўтказилган. Кубок клубнинг афсонавий президенти ва асосчиси Жоан Гампер шарафига номланган.
Live
All