“Барселона” дарвозабони ёзда жамоани тарк этишга тайёр

Sport

image

Голландия терма жамоаси ва “Барселона” клуби дарвозабони Яспер Силлессен ёзда “кўк-анорранглилар” сафини тарк этиши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра дарвозабоннинг нархи тахминан 45-50 миллион еврога баҳоланмоқда. Аммо шартномада кўрсатилган товон пули 60 миллион еврони ташкил этади. Барселонадагилар ҳозирданоқ унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар рўйхатини тузишмоқда.

Маълумот учун Силлессен ушбу мавсумда каталонияликлар сафида бор-йўғи 7 марта майдонга тушган. Айнан шу ҳолат – майдонга кам тушаётгани голландиялик футболчини қониқтирмаяпти. Айни дамда дарвозабонга қайси клублар қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар берилмади.


Author

Rate Count

17

Rating

3

Rate this article

Share with your friends