“Барcа” 2007 йилдан бери биринчи марта ЕЧЛнинг чорак финалига чиқа олмади

Sport

image

Париждаги “Парк де Пренс” стадионида “Барселона” ва ПСЖ футбол клублари ўртасида Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финали жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе 30-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, “Барса” дарвозасини ишғол қилди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, “Барселона” сардори Лионел Месси узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди.

Жорий йилнинг 16 февраль куни Каталонияда бўлиб ўтган биринчи ўйинда ПСЖ меҳмонда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ўша ўйинда Мбаппе хет-трик қайд этганди.

2017 йилда Каталония клубидан футбол тарихидаги рекорд даражадаги 222 миллион эвро эвазига трансфер қилинган ПСЖ етакчиси Неймар “Барселона”га қарши иккала учрашувни ҳам ўтказиб юборди.

“Барселона” 2006/07 йилги мавсумдан бери биринчи марта Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқа олмади. Ўшанда Испания жамоаси Англиянинг “Ливерпул”ига умумий ҳисобда ютқазганди (1: 2, 1: 0).


Tags

Rate Count

122

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends