Бахтиёр Раҳмонқулов ҳокимликдан ФВВга ишга ўтди
Local
−
18:49 1924 1 minute
Бугун, 15 октбярь куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Бахтиёр Тугамбаевич Раҳмонқулов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар полковник Бахтиёр Раҳмонқулов Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, илгари ФВВ тизимида ва Тошкент шаҳар ҳокимлигида турли раҳбарлик лавозимларда фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яшнобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Раҳмонқулов ва у билан бирга Чилонзор туманига раҳбарлик қилиб келган Саидқаҳҳор Холхўжаев ҳамда Янгиҳаёт тумани ташкил этилганидан буён унга раҳбарлик қилиб келган Ҳаёт Иноғомовлар бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди. Улардан Ҳаёт Иноғамовнинг Чилонзор тумани ҳокими лавозимига тасдиқлангани маълум бўлди.
Шу билан бирга, Нилуфар Аллабергенова Яккасарой тумани ҳокими лавозимидан озод этилди ва Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Live
All