БАА Президенти вафот этди

World

image

Бугун, 13 май куни Бирлашган Араб Амирларининг Президенти Халифа ибн Заид ибн Султан Ал-Наҳаён 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда. 

Маълумот учун, Халифа ибн Заид ибн Султан Ал-Наҳаён Амирликнинг иккинчи Президенти ҳисобланади. У 2004 йилдан буён ушбу лавозимни эгаллаб келаётганди.

Халифа ибн Заид ибн Султан Ал-Наҳаён 2004 йил 3 ноябрда отаси вафотидан сўнг Бирлашган Араб Амирликларининг иккинчи Президенти бўлди. Унинг бошқарув сиёсати ғарбпараст, ислоҳотга йўналтирилган сиёсат сифатида баҳоланади.

“Forbes” журналининг 2008 йилдаги маълумотларига кўра, у 15 миллиард доллар бойлиги билан дунёдаги энг бой одамлардан бири бўлган ва унинг оила аъзоларининг бойлиги 150 миллиард долларга баҳоланган.


Tags

Rate Count

963

Rating

3

Rate this article

Share with your friends