Баъзида Холандга ҳасад қиламан - Гвардиола

Sport

image

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳазил тарзида жамоаси ҳужумчисига ҳасад қилишини айтди. 

Норвегиялик ҳужумчи рақибларнинг голларига шунчалик тез жавоб қайтарадики, баъзида "Ман Сити"даги барча унинг соясида қолиб кетади. "Менга Холанднинг ҳар бир ўйинда учтадан гол уриши - уни барча ўйинларда асосий планга олиб чиқишлари ёқмайди. Ана шундай пайтларда Эрлингга жуда ҳасад қиламан!" дейди испаниялик мутахассис.

Эрлинг Холанд "Манчестер Сити"га келганидан бери 16 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди. 22 ёшли норвегиялик футболчи Англия Премер-лигаси ўйинларида, жумладан, "Кристал Пелас", "Ноттингем Форест" ва "Манчестер Юнайтед" клублари билан баҳсда хет-трик қайд этди.

Муштарий Ғаниева


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

26

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends