Баҳодир Юнусов МТРК раисига ўринбосар бўлди

Local

−

image

Бугун, 2 октябрь куни Баҳодир Юнусов Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари тегишли фармойишни имзолади.

У янги лавозимга тайинлангани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти шўба мудири лавозимидан озод этилган.

Маълумот учун, Баҳодир Юнусов бунгача Ўзбекистон МТРК тизимида турли лавозимларда ишлаган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг департаментларидан бирида ҳам фаолият юритган. 2017 йилда Ўзбекистон МТРК раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Юнусов 2024 йилнинг сентябрида Президент матбуот хизмати шуъба мудири этиб тайинланган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends