Азиз Абдуҳакимов Туризм ва спорт вазири этиб маъқулланди
Local
−
08 April 2021 6099 1 minute
Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Туризм ва спорт вазири лавозимига номзодни кўриб чиқди. Бу ҳақда парламент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бугун, 8 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимовнинг номзодни кўриб чиқди.
Халқ вакиллари томонидан Азиз Абдуҳакимов номзоди маъқулланган.
Маълумки, амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November