Аёлнинг йўқолган телефонидан пул ечиб олган “шоввоз” ушланди (видео)

Crime

image

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида аёл кишининг йўқотиб қўйган телефонидан фойдаланиб, банк картасидаги 11,5 млн сўмни ечиб олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, аёл кечки пайт кўчада сайр қилиб юрган вақтда мобиль телефонини йўқотиб қўйиб, Шайхонтоҳур тумани ИИБ Тергов бўлимига мурожаат қилган. Қурилмани 2008 йилда туғилган А. исмли топиб олган. А. ундан ноқонуний фойдаланган ҳолда жабрланувчининг пластик картасига уланган мобиль иловага кирган ҳамда унинг ҳисобидаги 11 млн 500 минг сўм пулни ечиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаган.

Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жиноятни содир этган шахслар аниқланиб, ушланган ва тергов бўлимига топширилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятидаги шифохоналарда даволанаётган фуқароларнинг пуллари ва тилла тақинчоқларини ўғирлаган 46 ёшли аёл қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends