Chery робототехника, ҳаракатчанлик ва энергетика учун технологияларни ривожлантирмоқда
Business
−
15:43 627 3 minutes
2026 йил 20 октябрь куни Хитойнинг Уху шаҳрида бўлиб ўтган Chery 2026 глобал инновация конференциясида (Chery Global Innovation Conference 2026) компания ўзининг кенгайтирилган технологик экотизимини тақдим этди. Унинг асосида жисмоний олам билан ўзаро алоқа қилувчи сунъий интеллект тизимлари (Physical AI) учун асосий модель бўлган CheryMind, шунингдек, компаниянинг микрочиплар соҳасидаги ишланмалари ётади.
Chery дастлаб автомобилсозлик саноати учун яратилган технологиялар ўз доирасидан ташқарида – сунъий интеллектга эга AiMOGA роботлари, учувчисиз Robotaxi ва интеллектуал энергия тизимларида қандай қўлланилишини кўрсатди.
AiMOGA: автомобиль ишланмалари робототехникада татбиқ этилмоқда
Конференциянинг асосий йўналишларидан бири AiMOGA Robotics бўлди. Ўз ечимларини яратишда компания Chery’нинг ишлаб чиқариш ва технологик базасидан фойдаланади, қўлланиладиган ишланмаларнинг тахминан 70 фоизи эса дастлаб автомобиль тадқиқотлари ва ишланмалари (R&D) доирасида яратилган.
Тақдим этилган ечимлар орасида уйда фойдаланиш учун мўлжалланган одамсимон робот Mobo, шунингдек, жамоат хизматлари ва бошқа вазифалар учун мўлжалланган роботлар мавжуд. AiMOGA маҳсулотлари 60 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларда тақдим этилган бўлиб, тижорат етказиб бериш ҳажми 3000 донадан ошди.
Худди шу технологик база ҳайдовчисиз автомобиллар соҳасида ҳам қўлланилади. Chery Falcon Pilot интеллектуал ҳайдаш тизимига эга махсус ишлаб чиқилган тўртинчи даражадаги автоном Robotaxi’ни тақдим этди. Бундай автомобиль йўловчиларни автомат равишда олиб кетиш ва тушириш, шунингдек, автоном равишда қувватлаш роботлари билан ўзаро алоқа қилиш имкониятига эга.
Автомобиль технологияларидан тортиб энергетика соҳасигача
Chery, шунингдек, қуёш энергияси, энергияни сақлаш тизимлари ва ўта тез қувватлашни бирлаштирган V2G (Vehicle-to-Grid) ечимларини тақдим этди.
V2G технологияси икки томонлама электр энергияси алмашинувини таъминлайди: электромобиль нафақат қувват олиши, балки мобил энергия тўплагичи сифатида ҳам ишлатилиши мумкин. 2029 йилгача Chery бутун дунё бўйлаб V2G билан ишлайдиган 20 000 дона станция яратишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон каби, инфратузилманинг ҳолати ва имкониятлари шаҳар ва ҳудудга қараб фарқ қилиши мумкин бўлган бозорлар учун бундай автомобиль ва энергетика технологияларини маҳаллий шароитларга мослаштириш имконияти алоҳида аҳамият касб этади.
Турли бозорлар хусусиятларини ҳисобга олувчи технологиялар
Chery’нинг таъкидлашича, янги технологияларни ишлаб чиқишда компания дастлаб турли мамлакатларнинг хусусиятларини – қонунчилик талаблари, йўл шароитлари ва энергетика инфратузилмасининг ҳолатини ҳисобга олади.
Ушбу технологик йўналиш Chery 2026 халқаро фойдаланувчилар саммитида (Chery International User Summit 2026) ҳам давом этди, унда компания “Биргаликда. Оила учун” (“Together. For Family”) шиори остида фойдаланувчилар учун янги ишланмалар ва ечимларни тақдим этди.
Интеллектуал автомобиллар ва AiMOGA робототехникаларидан тортиб, ҳайдовчисиз Robotaxi ва энергия ечимларигача – Chery ўз технологияларининг қўлланилиш доирасини аста-секин автомобилдан ташқари бошқа имкониятлар томон кенгайтириб бормоқда. Компания ушбу ишланмалардан турли бозорлардаги инсонларнинг кундалик саёҳатлари ва ҳаётида қандай фойдаланиш мумкинлигига эътибор қаратади.
Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:
Доимий алоқа телефони: +998 71 276 55 55
Веб-сайт | Instagram | Telegram | Telegram-bot | Facebook | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
All