Aвгустда пиёда юрганларга қанча пул берилгани маълум бўлди
−
17 September 2021 15764 1 minute
Жорий йилнинг август ойида энг кўп пиёда юрганларга қарийб 69 миллион сўм мукофот пули берилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, “Соғлом турмуш тарзи” (1hls.uz) платформасида август ойи якунларига кўра туманлар кесимида 203 та ғолиб аниқланган. Умумий ҳисобда уларга 68 900 000 сўм маблағ тўлаб берилган.
Республика миқёсида тошкентлик Улуғбек Тоиров ғолиб бўлган, у қарийб 2,2 миллион қадам юриб 1 800 000 сўм ютиб олган. Эътиборлиси у июль ойи якунлари бўйича ҳам ғолиб бўлган.
Маълумот ўрнида, платформа орқали амалга ошириладиган тўловлар алкоголь (пиво, ароқ) ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга татбиқ этилган йиғимдан олинади.

Live
All“Demokrat.uz” rahbari qamaldi
12 November
AQShlik jurnalist “Oltin qalam” mukofotini oldi
12 November