Асқар Мамин Қозоғистон Бош вазири этиб тасдиқланди

World

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ўз фармони билан Асқар Маминни Республиканинг Бош вазири лавозимига тайинлади. Бу ҳақда бугун, 15 январь куни Қозоғистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.

 “Асқар Узакпаевич Мамин Қозоғистон Республикасининг Бош вазири этиб тайинлансин”, дейилади фармон матнида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Биринчи Президенти, ҳукмрон “Нур Отан” (“Ватан нури”) партиясининг раиси Нурсултон Назарбоев парламентнинг янги чақириғидаги фракциясига (қуйи палата) амалдаги Бош вазир Асқар Маминни келажакдаги Ҳукумат раҳбари сифатида ҳам қўллаб-қувватлашни таклиф қилганди.


Tags

Rate Count

109

Rating

3

Rate this article

Share with your friends