“Арсенал” футболчиси Миланда пичоқланди

Sport

image

Жорий мавсумни Италиянинг "Монца" клубида ижара асосида ўтказаётган “Арсенал” ҳимоячиси Пабло Мари Милан чеккасидаги савдо марказида пичоқланди. Бу ҳақда "Gazzetta dello Sport" нашри хабар берди. Хабарга кўра, футболчи вертолётда шифохонага олиб борилган. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Маридан ташқари, яқин атрофдаги яна беш киши жароҳатланган. Пабло каби яна икки киши оғир яраланган ва улар ҳам шифохонага ётқизилган. Полиция айбдорни қўлга олди, у руҳий касалликдан азият чекаётган 46 ёшли италиялик эркак бўлиб чиқди.

"Монца" бош мураббийи Раффаэле Палладино, шунингдек, клуб бош директори Адриано Галлиани аллақачон футболчининг олдига жўнаб кетишган.

Шахзод Шукуров


Author

avatar

.

Rate Count

203

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic