“Арсенал” “Барселона” футболчисини сотиб олмоқчи

Sport

−

image

Лондоннинг “Арсенал” клуби қишки трансфер ойнасида “Барселона” ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Дани Олмони сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “TeamTalk” нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, футболчининг вакиллари ҳам “канонирлар” билан боғланиб, 28 ёшли ярим ҳимоячининг эҳтимолий трансфери ҳақида маълумот берган. Шунингдек, “Челси”, “Ливерпуль”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” клубларига ҳам шунга ўхшаш таклифлар берилган.

Ҳозирча расмий трансфер сўрови билдирилмаган, бироқ бир қатор Англия клублари футболчига дастлабки қизиқиш билдирган. “Бавария” ва Саудия Арабистони клублари ҳам вазиятни кузатиб бормоқда.

“Барселона” эса ҳануз Олмони юқори баҳолайди ва уни муҳим футболчи сифатида кўрмоқда. Бироқ каталонияликлар маълум шартлар асосида уни сотиш вариантини ҳам кўриб чиқишга тайёр. Клубда Фермин Лопес ушбу позицияда янада муҳимроқ роль ўйнаши мумкин, деб ҳисобланмоқда.

Олмонинг трансфери “Барселона”га ҳимоя чизиғини кучайтириш учун қўшимча маблағ ишлаб олиш имконини бериши мумкин. Каталонияликлар учун “Интер” ҳимоячиси Алессандро Бастони асосий мақсадлардан бири экани айтилмоқда.

Маълумот учун, Дани Олмони жорий мавсумда 8 та учрашувда майдонга тушган бўлса, шулардан 3 тасидагина асосий таркибда ўйинни бошлади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic