Арманистон ҳарбийлари яна Озарбайжон томонга ўқ узди

World

image

Бугун, 11 феврал куни Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари республиканинг Калбажар вилояти Зяйлик қишлоғида жойлашган Озарбайжон армиясининг позицияларини ўққа тутди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Хабарда айтилишича, соат 08:50 дан 09:00 гача Арманистоннинг Басаргечар вилояти Юқори Шоржа аҳоли пунктидаги позициялардан ҳеч қандай сабабсиз ўққа тутилган. 

Озарбайжон Қуролли кучлари бўлинмаларининг жавоб ҳаракатлари натижасида душман бостирилган. 

Озарбайжон армиясининг шахсий таркиби ва техникаси орасида йўқотишлар йўқ. 

Ҳозирда бу йўналишда вазият барқарор, оператив вазият Озарбайжон Қуролли кучлари бўлинмалари назоратида экани айтилмоқда.


Tags

Rate Count

63

Rating

3

Rate this article

Share with your friends