Аргентина Президенти терма жамоа ҳақида ўз фикрини билдирди

Sport

image

Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида финал йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа финалга чиққанидан кейин мамлакат Президенти Альберто Фернандес терма жамоа ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Футболчилар, мураббийлар штаби ва бутун делегация Аргентинани юқори чўққига олиб чиқиб, ушбу Жаҳон чемпионатида ақл бовар қилмайдиган жамоа шакллантирди. Футболчилар шон-шуҳрат сари йўл ҳар доим жамоавий саъй-ҳаракатлардан иборатлигини исботлади”, деб ёзди Президент ўз Twitter саҳифасида.

Маълумот учун, 13 декабрь куни Аргентина терма жамоаси ЖЧ ярим финалида Хорватия терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.


Rate Count

425

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic