Араб шайхлари Лондон клубини сотиб олмоқчи
Sport
−
13 February 2025 5131 1 minute
Қатарлик инвесторлар Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоасини сотиб олишни мақсад қилган. Бу ҳақда “Football London” нашри хабар берди.
Манбага кўра, қатарликлар “шпорлар”нинг 89 фоиз акцияларини сотиб олиш бўйича музокараларни олиб бормоқда. Қолган акциялар эса жамоанинг амалдаги эгалари “ENIC” компанияси ихтиёрида қолади. Шунингдек, араблар “Тоттенхэм”нинг амалдаги президенти Даниэль Левини лавозимида қолдиришга ҳам розилик беришган.
Маълумот ўрнида, аввалроқ, “Тоттенхэм” сотилиши ва жамоага 3,75 миллиард фунт нарх қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Клубга Америка ва Яқин Шарқдан бир нечта таклифлар келиб тушган, аммо ҳозирча ушбу нархни кўтара оладиган инвестор топилмаяпти.
Live
All