Апрелга ойлик йўл чипта сотиб олганларнинг пули қайтарилади
Local
−
26 March 2020 8415 1 minute
Тошкент шаҳар ҳокимининг жорий йилнинг 21 мартидаги “Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини вақтинча тўхтатиш тўғрисида”ги 290-сон қарорига мувофиқ, барча жамоат траспортлари – автобус, метро ва йўналишли таксилар фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Шу муносабат билан апрель ойи учун харид қилинган ойлик йўл чипталари “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ нинг “Ойлик йўл чипталари ва жетонлар сотиш бўлими” томонидан қайтариб олиниб, пул маблағлари фуқароларга тўлиқ миқдорда қайтарилади!
Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 6-уй “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ биноси 1-қавати.
Мурожаат учун телефон: (71) 233-54-23, (71) 244-17-52
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October