Апрель ойи ўрталарида озон тешиги янада кенгайиши айтилди

World

image

Арктика осмонида ҳосил бўлган улкан озон тешиги апрель ойи ўрталарига келиб, янада кенгаяди. Бу ҳақда Европа фазовий агентлиги хабар бермоқда.

Айни дамда ушбу озон тешигининг майдони 1 млн кв. км.ни ташкил қилмоқда.

Мутахассислар унинг пайдо бўлишини атмосферадаги ўзгача шароитлар билан, хусусан, озон даражасининг кескин пасайишига олиб келган стратосферадаги аёзли ҳароратлар билан боғлашади.

Маълумотларга кўра, стратосферадаги озон қатлами ердаги ҳаётни қуёшнинг ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади. Антарктида устида озон туйнуги ҳар йили кузда ҳосил бўлади ва 3-4 ой давом этади. Бироқ бу галги ҳодиса илгаригига қараганда анча катта кўламда кузатилиши айтилмоқда.


Tags

Rate Count

1306

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic