АОКА директорига янги ўринбосар тайинланди

Local

image

Бугун, 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг янги ўринбосари АОКА жамоасига таништирилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Ушбу лавозимга Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Улуғбек Аҳмадович Азамов тайинланди. У бунгача Туризм ва маданий мерос вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Улуғбек Азамов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Буюк Британиядаги Суррей университетини тамомлаган, турли йилларда БМТ Тараққиёт дастури доирасида фаолият юритган, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлган.

Агентлик директорининг янги ўринбосари халқаро ҳамкорлик, таҳлилий таъминот ва матбуот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари билан шуғулланади.


Tags

Rate Count

54

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends