Антирекорд янгиланди. Кунлик ўсиш 500 га яқинлашди

Local

image

Бугун, 11 июль куни Ўзбекистонда 486 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шундан 391 нафари карантин муассасаларида, 95 нафари аҳоли орасида аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазрлиги хабар берди.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 2 нафар, Хоразм вилоятида 1 нафар, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Андижон, Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 193 нафар фуқаро соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 12513 нафар бемордан 7723 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4733 нафар бемордан 45 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Rate Count

829

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic