Анталиядан Тошкентга учган самолётда 5 киши жанжаллашди
Local
−
16 August 2022 23562 1 minute
“Uzbekistan Airways”нинг Анталиядан Тошкентга учган самолётида 5 нафар йўловчи ўзаро жанжаллашди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 15 июль куни Анталиядан Тошкентга учган НЙ-372 рейсида 5 нафар йўловчи — С.Л., С.М., А.Ш., К.Т. ва К.Н. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, самолёт бортида жанжал чиқарган.
Бунинг оқибатида бир-бирларига енгил тан жароҳатлари етказган.
Хабарга кўра, ҳолат юзасидан ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (майда безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October