Ангренда ИИБ ходими ўзини отиб ўлдирди

Crime

image

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ИИБ Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходими ўзини отиб ўлдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 27 июнь соат тахминан 13:00 ларда Ангрен шаҳар ИИБ Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходими, сафдор, 1987 йилда туғилган Б.Б. Ангрен шаҳар ИИБнинг 4-қаватида ўзига бириктирилган ПМ табель қуролидан ўзининг жағ қисмига қарата бир маротаба ўқ узган.

Оқибатда сафдор Б.Б. олган жароҳатидан воқеа жойида вафот этган.

Ўз жонига қасд қилиш сабаблари Ички ишлар вазирлиги ва прокуратура органларининг махсус ташкил этилган гуруҳи томонидан ўрганилмоқда. Ҳолат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг шахсан назоратига олинган.


Tags

Rate Count

2232

Rating

3

Rate this article

Share with your friends