Ангрен нефтебазасида қувур ёрилиб, 11,5 минг литр бензин оқиб кетди

Crime

image

Кеча, 11 декабрь оқшомида ижтимоий тармоқларда Ангрен нефтебазасида авария содир бўлгани, қувур ёрилгани ва катта миқдорда Аи-95 маркали бензин сизиб чиқаётгани, аҳоли уни челаклар ташиб кетаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат ҳақиқатан ҳам содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.  

Ангрен нефтебазасида авария содир этилганлиги билан боғлиқ тарқалган  хабар юзасидан корхона бошлиғи Д.Азимов муносабат билдирди: 

“Жорий йилнинг  10 декабрь куни тахминан соат 20:10 да Ангреннефтебазаси ҳудудида  5000м(куб)  ҳажмдаги 20-сонли сиғим (резервуар) сифонининг жўмраги ҳаво ҳарорати пасайиши муносабати билан музлаб ёрилиш юз берган. Натижада сиғимда бўлган Аи-80 бензин ёқилғи маҳсулоти (11 500 литр) тўкилган. Содир бўлган авария ҳолати завод ишчи-ходимлари томонидан шу куннинг ўзида, соат 20:45 да бартараф қилинган. Ҳеч кимга жиддий зарар етказилмаган”. 

Ёқилғи маҳсулотлари  тўкилиши натижасида ёмғир суви чиқадиган лоток ариқлари  орқали завод ҳудудидан 11 декабрь куни соат 14:00 да ташқарига сизиб чиққан.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган яна бир видеога кўра, сизиб чиққан бензинни олиб кетиш учун йиғилган аҳоли вакилларидан бири сигарет чекмоқчи бўлиши оқибатида унга ўт кетган. Видеолар тармоқда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 

 


Tags

Rate Count

138

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends