Ангорда 8 ёшли ўғлини сотаётган аёл ушланди
Local
−
15 February 2020 12184 1 minute
Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида 8 яшар боласини сотаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилояти ИИБ маълумот берди.
Жорий йилнинг 5 февраль куни Термиз шаҳарида яшовчи У.М. исмли аёлнинг қарамоғидаги вояга етмаган ўғли, 2012 йилда туғилган М.М.ни фуқаро О.Б. исмли аёлга Ангор туманидаги ошхоналарнинг бирида 2.000.000 (икки миллион) сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Қўлга олиш тадбири бир нечта идора ходимларининг ҳамкорлигида ўтказилган.
Ҳолат юзасидан, 13 февраль куни У.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
All