Андижонлик эркак қарийб 2 кг гашиш билан қўлга тушди
Crime
−
11:20 646 1 minute
Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ўтказилган тезкор тадбирда қарийб 2 килограмм гашиш моддаси мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Божхона ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.
Тадбир давомида 1993 йилда туғилган маҳаллий фуқаро дала майдонидаги хуфия жойга қолдириб кетилган 1 килограмм 986 грамм гашиш моддасини қариндоши орқали қабул қилиб олаётган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбирда мамлакатга олиб кирилаётган 11,8 килограмм гашиш мойи мусодара қилинганди.
Live
All