Андижондаги “заправка”ларда машиналарнинг чироқлари ўғирлаб кетилди
Local
−
30 December 2022 8410 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги газ қуйиш шохобчасига навбатга қўйиб кетилган машиналарнинг ёритиш чироқлари ва айрим қисмлари тунда ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Мазкур ҳолат Андижон вилояти ИИБ томонидан назоратга олиниб, ҳозирда Шаҳриҳон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текширув натижаси бўйича қўшимча ахборот берилиши қайд этилган.
Соҳиба Комиловна
Live
All